Энди ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар автомашина бошқарса, ҳолат қурилмалар томонидан аниқланади
Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик аввало, инсон ҳаёти учун жиддий хавф туғдиради. Айниқса, автомобиль бошқаришдаги қонунбузарликларга вақтида нуқта қўйилмаса, оқибати аянчли тугаши мумкинлигига бот-бот амин бўлмоқдамиз.
Ана шундай қоидабузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш мақсадида техник имкониятлар кенг ишга солинмоқда. Бу эса барча учун фойдали бўлиши шубҳасиз. Хусусан, энди ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар автомашина бошқарса, ҳолат қурилмалар томонидан аниқланади.
Бу ҳуқуқбузарлик учун 1 маротаба БҲМ нинг 50 баравари жарима, 2 маротаба шу ҳолат такрорланса, 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, бу каби кичик ўзгаришлар катта фожиаларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Шербек Исломов, ЎзА