Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди Фарғона ва Олмаота оралиғида ҳам тўғридан-тўғри автобус қатнайди
05:57 / 2020-03-03

4 мартдан бошлаб Фарғона – Олмаота йўналиши бўйлаб мунтазам автобус қатнови амалга оширила бошлайди.


4 мартдан бошлаб Фарғона – Олмаота йўналиши бўйлаб мунтазам автобус қатнови амалга оширила бошлайди.

Фарғона водийсидан қўшни Қозоғистон Республикасига бориш истагида бўлган фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мамлакатимиз транспорт вазирлиги мазкур қатновни йўлга қўйди.

Йўловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган замонавий автобуслар белгиланган 1202 километрлик масофани 22 соат 20 дақиқа давомида босиб ўтади. Автобус Фарғона шаҳридаги автовокзалдан Ўзбекистон вақти билан 11:00 да қўзғалади.

Чипталарни Фарғона ва Сайран авто бекатларидан хариб қилиш мумкин.

Янги йўналишда "Uzautotrans Service" ва "Тулпар-Байконир" корхоналари хизмат кўрсатади.