Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди эҳтиёжманд оилалар иситиш мавсумида бир марталик моддий ёрдам олиши мумкин
15:44 / 2025-11-08

Президентимизнинг тегишли қарорига асосан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига 2025-2026 йилги иситиш мавсумида бир марталик бир миллион сўмлик моддий ёрдам ажратилмоқда. Қашқадарё вилоятида ҳам мазкур дастур доирасида 134 минг 40 та оилага жами 134 миллиард сўмдан ортиқ бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилиши режалаштирилган.

Ҳудудлардаги ижтимоий хизматлар ва маҳалла ресурслари орқали ёрдам олиш тартиби борасида аҳолига кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар томонидан махсус флаерлар тарқатилди: унда ёрдамни қандай олиш, керакли ҳужжатлар, шунингдек, ҳар ойда бериладиган компенсация механизмлари ҳақида батафсил маълумот қамраб олинган.

Бу тадбирлар аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш ҳамда кам таъминланган оилаларнинг куз-қиш мавсумидаги ижтимоий ва маиший эҳтиёжларини қоплашга қаратилган муҳим чорадир. Маҳаллий органлар ёрдам жараёнларини шаффоф ва самарали тарзда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири