Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди диплом дубликатини олиш янада осонлашди
13:44 / 2022-10-11

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом) дубликатларини олиш истагини билдирган фуқароларга онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Эндиликда фуқароларнинг таълим муассасаларига боришларига ҳожат қолмади. Фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали онлайн ёки ўзига яқин жойдаги Давлат хизматлари марказларига бориб диплом дубликатини олиш учун сўровномани тўлдиради. Ортиқча ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. 

Мурожаат этилган кундан бошлаб ўн иш кунида ваколатли органдан диплом дубликатини олиб кетиши ёки фуқаро почта хизматидан фойдаланган тақдирда ўн беш иш кунида унинг яшаш манзилига етказиб берилиши мумкин. 

ЎзА