Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди Давлат хизматлари маркази маҳаллангизда!
14:56 / 2021-02-24

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши кераклиги, бундай марказларда кўрсатилаётган хизматлардан одамларнинг хабардорлигини ошириб, кенг фойдаланишга ўргатиш муҳимлиги таъкидланган эди.

Тошкент шаҳар Учтепа тумани «Боғистон» маҳалласида ташкил этилган Учтепа тумани Давлат хизматлари марказининг маҳаллалардаги биринчи филиали фаолиятини йўлга қўйишдан кўзланган мақсад ҳам айнан давлат хизматларининг ҳар бир маҳаллага кириб боришини таъминлаш.

Эндиликда ушбу филиал хизматларидан «Боғистон», «Боғобод», «Гузар», «Кўҳна», «Чўпон Ота» каби унга яқин жойлашган маҳаллалар аҳолиси вақти ва нақдини тежаган ҳолда фойдаланишлари мумкин.

ЎзА