English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди чекка қишлоқда Давлат хизматлари кўрсатилади
16:18 / 2022-02-05

Бугун аҳолининг муаммоларига ечим топиш, уларга давлат хизматлари кўрсатишда қулайликлар яратиш борасида таҳсинга сазавор ишлар амалга оширилмоқда.

Энди Давлат хизматлари марказининг Касби туман бўлимига қарашли Қамаши филиали ҳам иш бошлади.

Эндиликда ушбу филиал орқали туман марказидан анча олисда жойлашган Қамаши, Мушкқоқи, Нуробод, Хўжаки маҳаллаларида истиқомат қилувчи 20 мингдан зиёд аҳолига давлат хизматлари сифатли, тез ва осон кўрсатилади.

Мазкур филиалнинг тантанали очилиш маросимида жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 160 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатиладиган ушбу филиал туман марказидан 20 километр узоқликда жойлашган бўлиб, ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари аҳолига хизмат қилади.

Ўлмас Баротов, ЎзА