Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди алимент масаласи бўйича давлат ижрочиси билан онлайн боғланиш мумкин
11:07 / 2022-03-16

Telegram тармоғидаги MibuzBot канали орқали алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ишлари бўйича қарздор, ундирувчи ҳамда Мажбури ижро бюроси давлат ижрочилари ўртасида онлайн тезкор алоқа хизмати яратилди.

Эндиликда фуқаро исталган вақтда ва жойда бўла туриб, ўз номида алимент билан боғлиқ ижро ҳужжати бор-йўқлиги, шунингдек, мавжуд ижро ҳужжати юзасидан маълумот олиш имкониятига эга.

Бунинг учун Telegram тармоғи орқали электрон почта белгиси  MibuzBot  каналидан фойдаланиш мумкин. Бу қандай амалга оширилади? Аввало MibuzBot каналига кириб, старт тугмаси босилади ва экранда келтирилган хизматлардан бири танланади.
Шу тариқа Ижро ҳужжатлари бўлими орқали тегишли бўлган алимент ва бошқа ижро ҳужжатлари юзасидан маълумот олиш мумкин.

Аниқроқ айтганда, фуқаронинг ижро иши рақами, уни юборган орган, Бюрога келиб тушган сана ҳамда ижро ҳужжати мазмуни, шунингдек, қарздорлик суммаси ва давлат ижрочиси ҳақида маълумотлар билан танишиш мумкин.

Агар фуқаро номида алимент ундирувларидан бошқа ижро ҳужжатлари бўлса, улар ҳам экранда дарҳол пайдо бўлади ва исталгандек, шу жойнинг ўзидан тўловни амалга ошириш имконияти туғилади.

Шунингдек, алимент бўйича тезкор алоқа бўлими орқали фуқаро давлат ижрочисига тўғридан-тўғри ўз ижро иши юзасидан савол йўллаши мумкин.
Алоқани йўлга қўйиб, тезкорликда саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.  

Шуҳрат НЕЪМАТОВ, ЎзА