Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эмланиш – зарурат
15:13 / 2021-09-20

Юртимизда коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёнлари бошланганига ҳам беш ойдан ошди.

 ССВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида жами 18 миллион 273 минг 581  доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, 3 миллион 669 минг 298 нафар фуқаро тўлиқ эмланган. Умумий эмлаш статистикасига кўра, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари эмлаш кўрсаткичи бўйича олдинда бормоқда.

Соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, 15 сентябрь ҳолатига кўра, тиббиёт ходимларини эмлаш учун 982 минг 144 доза вакцина ишлатилган бўлиб, 452 минг 205 нафар тиббиёт ходими вирусга қарши 1-доза вакциналари билан, 324 минг 253 нафари тўлиқ эмланган. Яъни эмланиши керак бўлган тиббиёт ходимларининг 71,6 фоизи тўлиқ эмланган.  

Мактаб ўқитувчиларини эмлаш учун эса 1 миллион 128 минг 359 доза вакцина ишлатилган бўлиб, 499 минг 886 нафар педагог вирусга қарши 1-доза вакцина билан, 274 минг 731 ўқитувчи эса тўлиқ эмланган.  

791 минг 153 нафар 65 ёшдан ошган фуқароларимиз коронавирусга қарши 1-доза вакциналарини қабул қилган бўлса, уларнинг 501 минг 210 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. 1 миллион 667 минг 279 доза вакцина ишлатилган. Шундай қилиб, эмланиши керак бўлган кексаларнинг 49 фоизи вирусга қарши 1-доза вакциналари билан вакцинацияланган.  

Давлатимиз томонидан аҳолини эмлаш ишлари бепул тарзда амалга оширилаётганини, чекка ҳудудларда ҳам вакцинация жараёнларининг сифатли ташкил этилаётганини эътироф этиш жоиз. Бизнинг эса вакцинация жараёнларида фаол иштирокимиз ¬- эмланишимиз ўзимиз ва оила аъзоларимиз саломатлигини асраш ва эпидемияни жиловлаш йўлидаги мазкур хайрли ишларга нисбатан жавобимиз бўлгай.  

Моҳигул Қосимова, ЎзА