Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«EMIT-SOLUTION» МЧЖ акциядорлик жамиятига айлантирилади
14:50 / 2025-12-29

«EMIT-SOLUTION» масъулияти чекланган жамияти акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Маълум қилинишича, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги “Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида”ги қарорида белгиланган тўлов ташкилотлари фаолиятига қўйилган янги талаблар билан боғлиқ.

Қайта ташкил этиш муносабати билан жамият барча манфаатдор шахслар, жумладан кредиторлар қонунчиликда белгиланган тартибда ёзма талаблар қўйиши мумкинлигини маълум қилди. Кредиторларнинг ёзма талаблари Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Хабиб Абдуллаев МФЙ, Яланғоч даҳаси, 30-Б-уй манзилига юборилиши лозим.

Жамият вакилларининг таъкидлашича, акциядорлик жамияти мақомига ўтиш хизматлар сифатини янада оширишга, корпоратив бошқарувни такомиллаштиришга ҳамда бозордаги рақобатбардошликни кучайтиришга хизмат қилади.

«EMIT-SOLUTION» МЧЖ