Эмиграция ва ўлим даражасини юқорилиги Украина аҳоли сонини камайишига сабаб бўлмоқда
2001 йилдан буён Украина аҳолиси 11 миллион 45 минг нафарга камайган бўлиб, ҳозирги кунда 37 миллион кишини ташкил қилади.
“2001 йилдан буён Украина аҳолиси 11 миллион 45 минг нафарга камайган бўлиб, ҳозирги кунда 37 миллион кишини ташкил қилади. Аҳоли камайишининг асосий сабаблари – эмиграция ва ўлим ҳолати даражаси юқорилигидан иборат”, деди Вазирлар маҳкамаси вазири Дмитрий Дубилет.
“Рўйхат олишдаги уч услуб деярли бир натижани кўрсатди. Аҳоли 37 миллион 289 мингни ташкил қилади. Бунга четда муқим яшовчилар кирмайди”, деди Дубилет.