Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Емаган сомсага пул тўлашмоқда
10:19 / 2022-10-12

Бугун исталган вақтда исталган банкдан кредит расмийлаштириш ва ҳатто мобил иловалар орқали уйда бўлиб туриб ҳам кредит олиш мумкин. Бироқ, кредит олишда ҳам белгиланган тартиб қоидалар мавжуд. Банк муассасасига тақдим этиш зарур бўлган ҳужжатлар, кафил, иш ҳақи, тўлов қобилияти ҳақида маълумотлар дегандек. Уларсиз ҳеч бир банк сизга кредит бермайди. Аммо бу йуналишда ҳам ўзаро жиноий тил бириктириш орқали фуқароларни алдаш, чув тушириш ҳолатлари учраб турибдики бу ҳақида биз турли ахборот манбалари орқали хабардор бўляпмиз.

Бухоролик 9 та аёлни ҳам ўз тумандоши шундай маҳорат билан алдадики, улар ҳатто бўйинларига кредит қарздорлиги илинаётганини англолмай қолди. 

Ғиждувонлик икки аёл бундан бир неча ой аввал ўзларига олдиндан таниш бўлган аёлнинг менга кафил бўлсангиз ҳар бирингизга бир миллион сўмдан бераман деган ёлғон ваъдасига  ишонишади. Келишувга кўра, улар ишбилармон хоним билан  Бухоро шаҳридаги банк филиалларидан бирига келиб паспортларини  беради. Бироздан сўнг, қўлида бир нечта қоғоз кўтариб чиққан аёлнинг қўлидаги қоғозларга имзо қўйишганда ҳам ўз бошини қарз балосига тиқаётганини билишмайди. 
Тадбиркор хоним  гўёки ваъдасида туриб аёлларнинг ҳар бирига бир миллион сўмдан пул беради. Улар ҳам бу келишувдан мамнун ҳолда уйларига қайтади. Бироқ, орадан бир неча ой ўтиб банк ходимлари кредит тўловларини қайтаришни сўрашни  бошлаганида барчаси аён бўлади.

Хар бирининг номига 20-30 миллион сўмдан кредит расмийлаштирилганини билган аёллар ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилишди.  Аммо...

Шу ўринда савол туғилади. Хўш, бу қишлоқ аёлларику соддалик қилиб қўлларига тутқазилган қоғозларни ўқиб кўрмасдан имзо қўйган. Аммо ҳужжатларни расмийлаштираётган банк ходими уларни бу ҳақида огоҳлантириши, оғзаки розиликларини олиши керак эдику?

Ҳуқуқ тартибот идораларига қилинган мурожаатлардан  натижа йўқ. Сабаби ушбу ҳолатда жиноий аломатлар мавжуд эмас. Қайсидир фирибгар аёлларни шундай устамонлик билан лақиллатганки, натижада улар айбсиз айбдорга айланган. Емаган сомсага пул тўлаш, дегани шу бўлса керак. 

Зариф Комилов, 
ЎзА