Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элу юрт хизмати – шарафли иш
15:45 / 2024-10-07

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов билан учрашув бўлиб ўтди.

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, уларнинг қалби ва онгига элу юрт ҳимояси шарафли, муқаддас бурч эканини чуқур сингдиришга қаратилган тадбирда ҳарбийлар, ёшлар, фахрийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Қўмондон мамлакатимизда ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганини, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ёшларни ўз юртига, халқига муносиб хизмат қиладиган фидойи ва собитқадам бўлишга чақирди.

Шунингдек, қўмондон учрашув давомида туман ёшларининг эришаётган ютуқлари билан танишди. Уларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини эшитди, ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Мулоқот давомида спорт ва бошқа йўналишларда салмоқли натижаларга эришган бир гуруҳ фаол ёшлар муносиб тақдирланиб, “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

[gallery-19626]

Тадбирдан сўнг намойиш этилган қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий оркестр жамоаси ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ёшларда унутилмас таассурот қолдирди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА