Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элу юрт ардоғида
16:17 / 2023-05-06

9 Май - Хотира ва қадрлаш куни

Халқимизнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган фидойилиги ва қаҳрамонлиги бугунги авлод учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

[gallery-11756]

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошлоқ туман бўлинмаси, туман мудофаа бўлими вакиллари, афғон уруши қатнашчилари ва ёшлар фашизмга қарши жанг майдонларида жонбозлик кўрсатган ҳамда бугун эл-юрт ардоғида умргузаронлик қилаётган Одилжон ота Зокиров ҳамда Файзулло ота Эминов хонадонларида бўлиб, улар билан дилдан суҳбатлашдилар.  

Уруш фахрийлари самимий мулоқотда кўрсатилаётган юксак ҳурмат-эътибор учун давлатимиз, Юртбошимиз ҳаққига дуо қилиб, ёшларимиз дориломон кунларнинг қадрига етиши лозимлигини такрор-такрор тилга олдилар.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА