Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл бошига иш тушганда
16:52 / 2020-04-19

Коронавирус инфекцияси инсоният учун кўринмас ёвга айланган шу кунларда Сурхондарё вилоятида ҳудудлар олтита секторга тақсимланиб, фаолият юритмоқда.


Олтинчи сектор эҳтиёжманд оилалар дастурхонига файз улашмоқда

Коронавирус инфекцияси инсоният учун кўринмас ёвга айланган шу кунларда Сурхондарё вилоятида ҳудудлар олтита секторга тақсимланиб, фаолият юритмоқда. Мазкур секторлар раҳбарлари ўз ҳудудларидаги аҳвол ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларни ўрганиб, тегишли чоралар белгилаётир. Бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж сезаётган хонадонларга ёрдам кўрсатмоқда.

Олтинчи сектор раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Шарофиддин Саидов воҳанинг Бойсун ва Шеробод туманларида бўлиб, мавжуд муаммоларни атрофлича ўрганиб чиқди. Ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилаларда бўлиб, улардан ҳол-аҳвол сўради. Эл бошига иш тушган ҳозирги шароитда жорий этилган карантин қоидаларига қатьий амал қилиб, халқимиз саломатлигини туну-кун муҳофаза этаётган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва шифокорларни қўллаб-қувватлашни тавсия этди. Ўз навбатида ўзи ҳам ҳудудларда аниқланаётган эҳтиёжманд оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, антисептик воситалар билан таъминлашни йўлга қўйди. Ҳозиргача Шеробод ва Бойсун туманларининг ҳар бирида 50 тадан хонадонга зарур ёрдам кўрсатилди.

photo_2020-04-19_16-40-02.jpg

Мамлакатимизда пандемияни жиловлаш юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилаётган синовли кунларда эҳтиёжманд оилаларга бепул картошка, пиёз, гуруч сабзи ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ун, ўсимлик ёғи, макарон, тухум ҳамда тиббий воситалар етказиб берилди.

Олтинчи сектор раҳбарининг Шеробод ва Бойсун туманларида саховатга йўғрилган эзгу тадбирлари давом этмоқда.