Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЪЛОН
15:20 / 2026-01-25

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ўзининг расмий UZA.UZ веб-портали, унга боғлиқ рақамли платформалар ҳамда таҳририй ахборот тизимларини техник қўллаб-қувватлаш, модернизация қилиш ва функционал жиҳатдан ривожлантириш мақсадида ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлардан тижорат таклифларини тақдим этишни сўрайди.

Мазкур тижорат таклифларини йиғишдан кўзланган асосий мақсад — UZA.UZ расмий веб-портали ва унга тегишли ахборот тизимларини ривожлантириш бўйича бозор иштирокчиларининг техник, ташкилий ҳамда молиявий имкониятларини ўрганишдан иборат.

Муҳим эслатма:

Ушбу эълон тендер ёки танлов (конкурс) эълон қилинганлигини англатмайди ҳамда ҳеч қандай мажбурият юкламайди.

Муҳим шарт

UZA.UZ портали ва унга тегишли ахборот тизимларини ривожлантириш доирасида амалга ошириладиган ишлар учун техник топшириқ (ТТ) ҳужжатини ишлаб чиқиш ижрочи (ишлаб чиқувчи) ташкилот томонидан, Агентликнинг амалдаги эҳтиёжлари, давлат стандартлари ҳамда белгиланган норматив-ҳуқуқий талаблар асосида бажарилиши лозим.

Тижорат таклифида қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши талаб этилади:

компания тўлиқ реквизитлари, юридик манзили ва алоқа учун масъул шахс (Ф.И.Ш., телефон, электрон почта);

бажариладиган ишлар таркиби ва уларнинг бажарилиш муддати, жумладан:

1. Янги модуллар бўйича ишчи техник топшириқларни ишлаб чиқиш;

2. Мукофотлар модулини ишлаб чиқиш ҳамда мавжуд дастурий таъминотни модернизация қилиш;

3. 2026-йил футбол ўйинлари модули ишлаб чиқилиши;

4. Таҳририятнинг ички тизимини бошқариш платформаси учун янги модулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

5. UZA.UZ порталида янги техник ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда 1 (бир) йил давомида техник қўллаб-қувватлаш;

6. UZA.UZ сервер инфратузилмасини тўлиқ техник қўллаб-қувватлаш ҳамда DevOps ишларини бажариш;

7. UZA.UZ портали учун 9 (тўққиз) та сунъий интеллект модулини ишлаб чиқиш;

8. Илмий тадқиқотлар журнали платформасини ишлаб чиқиш;

9. UZA.UZ мобил иловаси учун қайта дизайн ишлаб чиқиш ва мобил иловаларни янги дизайнда ишга тушириш;

10. Синовдан ўтказиш (тестлаш);

11. Жорий этиш;

12. Техник қўллаб-қувватлаш;

13. Умумий қиймат (ҚҚС билан / ҚҚСсиз), имкони қадар иш босқичлари кесимида.

Тижорат таклифларини қабул қилиш муддати

🗓 2026-йил 5-февралга қадар