Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эълон!!!
17:06 / 2025-11-25

2025 йил 23 декабр куни соат 11:00 да Жиззах вилояти, Фориш тумани, Боғдон аҳоли пункти, 30-сон Маданият марказида Ўзбекистон Республикасида Атом электр станцияси (АЭС) қурилиши лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитувлари бўлиб ўтади.

АЭСнинг асосий техник кўрсаткичлари:

  • Умумий қуввати: 2110 МВт;
  • Йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш: 16-17 млрд КВт*соат;
  • Энергобалансдаги улуши: 12-15%;
  • Эксплуатация муддати: 60 йил;
  • Янги иш ўринлари:
  • 13000 нафаргача қурилиш даврида;
  • 2000 нафаргача эксплуатация даврида.

Ўзбекистон Республикасида АЭС қурилиши лойиҳаси бош пудратчиси «Атомстройэкспорт» АЖ бўлиб, у атом электр станцияларини қуриш бўйича дунёда энг катта экспорт шартномалари портфелига эга «Росатом» давлат корпорациясининг муҳандислик дивизиони ҳисобланади. 

Лойиҳа хавфсизлик нуқтаи назаридан атом энегетикаси соҳасида энг илғор технологиялардан ҳисобланган ВВЭР-1000 ҳамда РИТМ-200Н реакторларидан иборат АЭС қурилишини кўзда тутади. 

Лойиҳа бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни қуйидаги электрон почта манзилларига юборишингиз мумкин:

info@uzatom.uz

direksiyaaes@uzatom.uz

Жамоатчилик вакилларини ва барча манфаатдор томонларни жамоатчилик эшитувларида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз.