Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЪЛОН: “Темурбеклар мактаби”га ўқитувчилар ишга таклиф қилинади
16:28 / 2020-04-18

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида ишга таклиф қилинади.


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида ишга таклиф қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4375-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфида Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.

Мазкур лицейига юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларни ишга таклиф қиламиз.

“Темурбеклар мактаби”нинг ўқитувчилари ва бошқа ходимларига “Темурбеклар мактаби”нинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади. “Темурбеклар мактаби” ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:

директор ва унинг ўринбосарлари, ўқитувчилар, ўқув бўлими ходимлари учун – 5 баробар;

тўгарак (секция) раҳбарлари ва психологлари учун – 3 баробар;

ахборот-ресурс маркази (кутубхона), ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари, инструкторлар ва лаборантлар учун – 2 баробар миқдорда тўланади.

“Темурбеклар мактаби”да ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф этилади:

-она тили ва адабиёти;

-рус тили ва адабиёти;

-тарих;

-инглиз тили;

-физика;

-астрономия;

-алгебра;

-геометрия;

-кимё;

-биология;

-география;

-маънавият асослари;

-давлат ва ҳуқуқ асослари;

-жисмоний тарбия;

-информатика ва ахборот технологиялари;

-чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.

“Темурбеклар мактаби”нинг манзили: Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Тепарлик кўчаси 1-уй (Шаҳрисабз иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўрнида).

ФВВ Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2020 йилнинг 1-28 апрель Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаларида қабул қилинади. Қабул вақти душанба-шанба 9.00-13.00, 14.00-18.00. (тушлик: 13.00-14.00, дам олиш куни якшанба).

Вилоятлар телефон рақами электрон почта манзили:

1. Қорақалпоғистон Республикаси 61-224-70-10 Qoraqalpogistontanlov@fvv.uz

2. Андижон вилояти 74-234-34-13 Andijontanlov@fvv.uz

3. Бухоро вилояти 65-223-18-03 Buxorotanlov@fvv.uz

4. Жиззах вилояти 78-150-75-81 Jizzaxtanlov@fvv.uz

5. Навоий вилояти 78-770-25-72 Navoiytanlov@fvv.uz

6. Наманган вилояти 69-227-31-52 Namangantanlov@fvv.uz

7. Самарқанд вилояти 66-234-71-28 Samarqandtanlov@fvv.uz

8. Сирдарё вилояти 67-225-49-41 Sirdaryotanlov@fvv.uz

9. Сурхондарё вилояти 76-223-21-41 Surxondaryotanlov@fvv.uz

10. Тошкент вилояти 70-763-10-07 Toshkentviltanlov@fvv.uz

11. Тошкент шаҳар 71-212-69-30 Toshkenttanlov@fvv.uz

12. Фарғона вилояти 73-244-68-30 Fargonatanlov@fvv.uz

13. Хоразм вилояти 62-223-11-57 Xorazmtanlov@fvv.uz

14. Қашқадарё вилояти 75-221-06-10 Qashqadaryotanlov@fvv.uz

Танловда иштирок этиш учун номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

танловда иштирок этиш учун ариза;

паспорт нусхаси; меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқлик олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

3,5х4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат;

ҳарбий ҳисобга олиш ҳужжатлари нусхалари (ҳарбий хизматга мажбурлар ва ҳарбий хизматга чақирилувчи шахслар учун);

ўтказилган аттестация натижалари бўйича берилган сертификат нусхаси, номзоднинг резюмеси (справка объективка) ҳамда эришилган ютуқлари бўйича маълумот (тасдиқловчи ҳужжатлари билан).

Қўшимча маълумотларни ФВВнинг www.fvv.uz – веб-сайтидан олиш мумкин.