Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элмурат Тасмуродов Осиёда тенгсиз эканлигини исботлади – 5 карра Осиё чемпиони !
08:33 / 2020-02-19

Жорий йилнинг 18 февраль куни Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олган эди.


Жорий йилнинг 18 февраль куни Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олган эди.

Эътиборлиси, мусобақанинг илк куниданоқ ҳамюртларимиз иккита медални қўлга киритишди. Дастлаб, -55 кг. вазн тоифасида баҳсларга киришган терма жамоамиз аъзоси Жасурбек Ортиқбоев финалга қадар барча рақибларини мағлубиятга учрата олди. 

Афсуски, ҳамюртимизга олтин медаль учун эронлик рақибга қарши курашда бироз омад етишмади ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Шу куни барибир Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медаль ёзилди. Рио-2016 Олимпиада ўйинлари совриндори Элмурат Тасмуродов навбатдаги бор Осиёда тенгсиз эканлигини исботлади. -63 кг. вазн тоифасида курашларда қатнашган ҳамюртимиз финалда кореялик Жингсу Сонгни ишончли тарзда мағлуб эта олди ва 5 карра Осиё чемпиони деган шарафли номни қўлга киритди.

-77 килограмм вазн тоифасида Осиё чемпионатида иштирок этган яна бир вакилимиз Бекзод Умаров бронза медали учун баҳсда қирғизистонлик Ренат Илиаз Улуга имкониятни бой бериб қўйди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати