Элмира Боситхонова Боёвут туманидаги аҳоли хонадонларида бўлди
Карантин давридая, дейишга шошманг.
Карантин давридая, дейишга шошманг. Карантин дегани ислоҳатларни тўхтатиб қўйиш, эртани ғамини емаслик дегани эмас. Ҳар қандай пайтда ҳам давлат халқнинг иқтисодини ташлаб қўйиши мумкинмас, шунинг учун ҳам давлат давлатдир.
Швеция вирус билан касалланганлар бўлсада, карантин эълон қилинмаган ягона давлат. Лекин шу юрт маликаси София айни пандемия пайтида касалхоналардан бирига тозалаш ва овқат тайёрлаш учун ишга кирибди. Бу инсоний бурчни тушинган тушинади, тушинмаганга уқтиришдан фойда йўқ.
Тушинмаганлар фидойи, масъул одамлар оғир вазиятдаям ислоҳотлар ижросини ўз елкасига олиши зарурлигини уқмайдилар.
Президентимиз вирусдан халқимизни ғоятда асраган ҳолда масъулларга топшириқ йўналтирдилар, токи карантиндан кейин мамлакат иқтисоди оқсамасин, аҳолининг озиқ-овқати масаласида қийинчиликлар юмшасин дея.
Сенатор, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова Сирдарёнинг Боёвут туманига ташриф буюриб, туман ҳокимаси, сенатор Дилфуза Ўролова билан аҳоли хонадонларида бўлдилар.
Томорқадан унумли фойдаланиш, хонадон атрофига гул, дарахт экиш, мавсумий ишларни ўз вақтида бажариш, оилада соғлом муҳит, соғлом турмуш тарзи юзасидан аҳоли билан карантин қоидалари доирасида мулоқот қилдилар.
Ташриф давомида кўпгина оилаларга ёрдам кўрсатилди. Боёвут тумани "Бунёдкор" маҳалласида яшовчи Мамадиевлар оиласи хонадонларида балиқчиликни йўлга қўйганлар. Ушбу оила асосий даромади бўлган балиқчиликни ривожлантириш учун 5 миллион сўм кредит маблағи зарурлигини маълум қилди ва сенаторлар ушбу масалани мутасаддилар билан маслаҳатлашган ҳолда ўша жойнинг ўзида ҳал қилдилар.
Сенаторлар "хўжакўрсин"га эмас, масъулият ва ишга виждонан ёндошув нуқтаи назаридан учрашганларини эрта-индин бу кунлар ўтиб, пишиқчиликка, яхши кунларга етганимизда янаям чуқурроқ ҳис этсак, ажаб эмас.