Элликқалъада минг гектар майдонда янги узум плантациялари барпо этилмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида боғбонларнинг баракали меҳнати билан “Тупроққалъа” МФЙда жойлашган “Элликқалъа-саховат” МЧЖда 545 гектар майдонда саноатбоп узумзор барпо этилган.
Бу йил эса яна 250 гектар майдонда яратилган янги узумзордан 300 тонна ҳосил олиш режалаштирилмоқда.
Ҳозирда Италия билан ҳамкорликда узумни қайта ишлаш ҳамда вино ишлаб чиқариш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, ҳар гектардан ўртача 20-30 тоннагача ҳосил олиниши кутилмоқда.
ЎзА