Эллик нафар кам таъминланган оилаларга 111,5 миллион сўм субсидия ажратилган
Сурхондарё вилояти Музработ туманида коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Сурхондарё вилояти Музработ туманида коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.Туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, кам таъминланган оилаларни қисқартириш ва тугатиш, аҳоли даромадларини ошириш мақсадида туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори билан ташкил этиладиган кооперативлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан ажратилган субсидия ва грантларнинг мақсадли сарфланиши бўйича масъул ходимлар томонидан мониторинг ўтказилди.
Масъуллар томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан коронавирус пандемиясини олдини олиш мақсадида Музработ тумани санитария-эпидемиология осойишталик марказида ташкил этилган 10 нафар дезинфекторлар “Занг” ўтиш постида бориб кўрилди.
Жорий йилнинг 31 март кунига қадар туман бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан 25 нафар ишсиз аҳолига ажратилган 54 миллион сўмдан ортиқ миқдорда субсидия ва грантларнинг мақсадли сарфланиши ҳудудларга борилиб, кўздан кечирилди.
Жумладан, Анорзор маҳалласида яшовчи Хуршид Нуруллаевга уруғлик кўчат харид қилиш учун 2 миллион 232 минг сўм миқдорида субсидия ажратилган бўлиб, бундан 10 миллион 500 минг сўм фойда олиш мумкин.
Шунингдек, 50 нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ишсиз ёшларга 111,5 миллион сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилган. Мазкур ер майдонларига серҳосил ёнғоқ кўчати ўтқазилган бўлиб, қатор орасига плёнка остига “Hollan” навли тарвуз уруғи экилган. Бундан ташқари ерёнғоқ экиш ҳам режалаштирилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати