Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Елкамга улуғвор масъулият олаётганимни, азиз халқимнинг тинчлиги ва фаровонлиги учун жавобгар эканимни юрак-юрагимдан ҳис этиб турибман,– Президент
12:17 / 2023-07-14

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.  

– Олижаноб ва бағрикенг халқимиз менга яна бир бор катта ишонч билдириб, буюк Ватанимиз тақдири учун бутун масъулиятни ўз  зиммамга  олиш  имконини берганини шу ҳаяжонли лаҳзаларда янада чуқур англаб, қалбим чексиз ғурур ва ифтихор туйғуларига тўлмоқда.  

Шу билан бирга, бугун елкамга қандай улуғвор масъулият олаётганимни, Ватанимиз мустақиллиги, 36 миллиондан зиёд азиз халқимнинг тинчлиги ва фаровонлиги учун шахсан жавобгар эканимни юрак-юрагимдан ҳис этиб турибман.  

Мана шундай юксак ишонч учун, ҳурмат ва эътибор учун кўп миллатли, мард ва донишманд халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан таъзим қиламан, – деди Президентимиз.  

 

ЎзА