English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элит Осиё чемпионлар лигасида “Насаф” клубининг илк ўйинига ҳакамлар тайинланди
11:49 / 2025-09-02

Хабарингиз бор, “Насаф” ва “Андижон” футбол клублари жорий йилги мавсумда Элит Осиё чемпионлар лигаси ва ОЧЛ иккинчи мусобақаларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Осиё футбол конфедерацияси ушбу мусобақаларнинг биринчи тур баҳсларига тайинланган ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра, 15 сентябрь куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган "Ал-Аҳли" ва “Насаф” жамоалари баҳсини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши маълум бўлди. Жумладан, учрашувни Танимото Рё бош ҳакам сифатида бошқарса, унга қанотларда Такеши Асада, Такебе Ёсуке ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Нагамине Коки ишлайди. VAR ҳакамлари этиб Ҳироки Касахара, Кота Ватанабе тайинланди.

Туркманистоннинг Аркадағ шаҳрида 17 сентябрь куни ташкил этиладиган “Аркадағ” – “Андижон” учрашувини сингапурлик Аҳмад Ал Бадави бош ҳакам сифатида бошқаради. ОЧЛ иккинчи мусобақаси ўйинлари гуруҳ босқичида VAR'дан фойдаланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Элит Осиё чемпионлар лигасида “Насаф” ўз майдонида "Трактор" , "Ал-Шорта", “Ал-Ҳилол" ва "Ал-Ваҳда" билан рақобатлашса, сафарда "Шабаб Ал-Аҳли, "Ал-Аҳли", "Шаржа" ҳамда "Ал-Иттиҳод" жамоаларига қарши майдонга тушади. Мусобақа 15 сентябрда старт олади ва кейинги йилнинг 25 апрелига қадар давом этади.  

ОЧЛ-2 мусобақасининг Ғарб минтақасида “Андижон” клуби “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, “Ал-Аҳли”, “Аркадағ” ва “Ал-Холдия” жамоалари билан ўзаро куч синашади. Ушбу гуруҳ босқичи 16 сентябрь кунидан 10 декабрь санасига қадар ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА