Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электротехника йўналиши бўйича яна 645 иш ўрни яратилади
14:50 / 2024-04-08

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан уюшмага аъзо корхоналар фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Уюшма ахборот хизмати раҳбари Намоз Толиповнинг хабар беришича, яқинда «Eltech Industrial« технопаркида яна иккита лойиҳа қурилишига старт берилди.  

– Улардан бири – юқори кучланишли кабель маҳсулотлари, мис трубкалари ва изоляцияланган мис шиналари ишлаб чиқариш лойиҳасидир. "Enco Group" компанияси томонидан амалга ошириладиган ушбу лойиҳа қиймати 57,5 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳа ишга туширилгач, 485 та иш ўрни яратилади. Қурилиш ишларига старт берилган иккинчи лойиҳа эса "United Cable CO" компанияси томонидан татбиқ этилади. Қиймати 20 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа ишга тушиши натижасида 160 та иш ўрни вужудга келади. Айни пайтда ушбу ҳудудни электр энергияси билан таъминловчи подстанциянинг қурилиш ишлари 70 фоизга бажарилди. Шунингдек, объектни газ ва сув билан таъминлаш мақсадида қувурлар ётқизилмоқда, – деди Н.Толипов.  

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январь ойида «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов ушбу икки лойиҳага доир қурилиш ишларининг боришини ўрганиш, керакли топшириқ ва кўрсатмаларни бериш, муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашиш бўйича ушбу "Eltech Industrial" технопаркида бўлган эди.  

 

Н. Зиёдуллаева, ЎзА