French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электротехника саноатидаги муаммолар ўрганилди (+видео)
17:07 / 2026-01-20

“Ўзэлтехсаноат” уюшмасида электротехника саноати корхоналарининг йил якунлари ҳамда келгуси даврга мўлжалланган устувор режаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда соҳада ўтган йил давомида эришилган натижалар, амалга оширилган лойиҳалар, мавжуд муаммолар ҳамда истиқболдаги ривожланиш йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.

Айтиш керакки ўтган йиллар давомида тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 8.1 баробарга ошиб, соҳанинг саноатдаги улуши 3.5 фоиз, товарлар экспортида 10 фоизни ташкил этди. Бугунги кунда электротехника йўналишида мингдан ортиқ кичик ва ўрта корхоналар фаолият юритиб келяпти. Соҳада 52 мингдан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.           

2025 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 35 триллион сўмга, экспорт ҳажми эса қарийб 1.5 миллиард долларга етди. Мисни қайта ишлаш ҳажми 100 минг тоннани ташкил этди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 5 триллион сўмлик 30 дан ортиқ янги маҳсулот турлари ўзлаштирилди. Натижада 400 млн долларлик импортни оптимизация қилишга эришилди.  

2025 йил давомида эришилган натижалар келаси йилдаги режалар учун ҳам муҳим асос бўлади. 2026 йилда электротехника саноати олдига қўйилган мақсадлар катта. Аввало, ишлаб чиқариш ҳажмини 50 триллион сўмга, экспортни қарийб 3 миллиард долларга, инвестициялар ҳажмини 250 миллион доллардан ошириш режалаштирилган. Ҳудудларда янги кластерлар ташкил этилиб, йирик лойиҳалар ишга туширилади.

Албатта ютуқлар қатори ишга солинмаган имкониятлар ҳам мавжудлиги учрашув давомида уюшма раҳбарияти томонидан айтиб ўтилди. Масалан, мис қувурлари, кабел ишлаб чиқарувчи корхоналаримиз юқори қувватда ишлаб турган ва катта миқдорда хорижга экпортни амалга ошираётган бир пайтда ҳамон ушбу маҳсулотлар катта миқдорда юртимизга импорт бўлиб кириб келмоқда. Агарда кооперация яхши йўлга қўйилса ҳар йили 10-12 тагача импорт қилинаётган маҳсулотлар электротехника саноати корхоналари томонидан ўзлаштирилади. Бунинг учун давлат томонидан субсидиялар, имтиёзлар ҳам кўзда тутилган бўлиб, тадбиркорларимизнинг бу имкониятлардан фойдаланиш даражаси ҳамон пастлигича қолмоқда.  

Йиғилиш давомида электротехника саноати корхоналари томонидан илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, ишлаб чиқариш жараёнида юзага келаётган мавжуд муаммолар, тармоқ ривожига тўсқинлик қилаётган омиллар ҳамда корхоналар фаолиятида учраётган қийинчиликлар ҳақида сўз борди.  

Шунингдек, ушбу масалаларни бартараф этиш, соҳада барқарор ривожланишни таъминлаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ таклиф ва ечимлар юзасидан фикр алмашилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FwNloPhVaMI" title="Elektrotexnika sanoatidagi muammolar o‘rganildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>  

Санжар Тошпўлатов, Ойбек Давронов,Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА