French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электротехника саноатида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар белгиланди
11:25 / 2025-10-16

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш, соҳанинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ:  

а) 2026 йилда экспорт географиясини 80 та давлатга ва экспорт ҳажмини 3 миллиард долларга;  

б) 2030 йилда мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш ҳажмини 225 минг тоннага етказиш электротехника саноатида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди.

2026 йил 1 январдан бошлаб "Олмалиқ КМК" АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган мис катодини биржа савдоларига қўйишда 2030 йил 31 декабрга қадар унинг бошлангич нархини қўшилган қиймат солиғисиз Лондон металл биржаси нархидан 4 фоиз чегирма билан белгилаш, шунингдек, биржа савдолари орқали мис хомашёсини харид қилишда тўловларни бўлиб тўлаш тартиби бекор қилинади.  

2026-2027 йилларда электротехника саноати корхоналари бўлган барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига айланма маблағ учун, шу жумладан, мис хомашёсини харид қилишга ажратиладиган тижорат банклари кредитлари бўйича "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти ҳисобидан:  

а) кредит миқдоридан қатъи назар, унинг 20 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича:  

фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миллий валютадаги кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисми, лекин 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;  

хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасининг 6 фоиздан юқори қисми, бироқ 5 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда тадбиркорлик субъектининг барқарорлик рейтингидан қатъи назар кредитнинг тўлиқ муддатига компенсация қилиб берилади; 

б) 10 миллиард сўм эквивалентигача, бироқ кредитнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисмига кафиллик тақдим этилади.  

2026 йил 1январдан бошлаб:  

а) мисдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда божхона юк декларациясида маҳсулотларнинг техник параметрларига қўшимча равишда уларнинг диаметри, қалинлиги, узунлиги, қопламаси, таркибидаги мис ҳажми тўғисидаги маълумотлар акс эттирилади;  

б) бюджет буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, бино-иншоотлар, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш доирасида маҳаллий электротехника товарлари улуши камида 30 фоизни, шу жумладан, кабель-ўтказгич маҳсулотлари ва трансформаторлар - камида 70 фоизни, насослар ва электродвигателлар камида 50 фоизни ташкил этиши шарти белгиланади;  

в) тадбиркорлик субъектлари томонидан мис хомашёсини харид қилиш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ "Олмалиқ КМК" АЖ томонидан ортиб бериш муддатларига риоя этилиши Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ҳар чоракда ўрганиб борилади.  

2026 йил 1 январдан бошлаб электротехника маҳсулотлари бўйича:  

а) бюджет буюртмачилари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўтказиладиган маҳаллий аукцион савдолари йўлга қўйилади. Бунда савдолар бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган электрон аукцион тартиб-таомиллари асосида шартнома қиймати билан боғлик, чекловларсиз ўтказилади;  

б) бюджет буюртмачилари томонидан харид режалари эълон қилиниши билан бир вақтда ушбу маълумотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга автоматик равишда электрон хабарнома орқали юборилади ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан таклиф келиб тушганда харидлар улар ўртасида амалга оширилади;  

в) маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоиздан юқори бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан бюджет буюртмачилари ўртасида тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган товарнинг маҳаллийлаштириш даражасига мутаносиб миқдорда аванс тўловларини тўлаб беришга рухсат этилади.

ЎзА