French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электротехника саноати: 92 корхонадан бир йилда 1 млрд долларлик экспорт (+видео)
11:09 / 2023-12-24

“Artikul Azia Kabel” компанияси 10 ёшга тўлиши муносабати билан “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан пресс-тур ташкил этилди. Унда компания фаолияти мисолида соҳадаги ислоҳатлар журналистларга яқиндан таништирилди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган “Artikul Azia Kabel” компанияси 2013 йилда ташкил этилган  бўлиб, ўз тўпламида халқаро сифат стандартларига тўлиқ жавоб берадиган, замонавий ускуналарда ишлаб чиқарилган 2000 дан ортиқ турдаги кабел ҳамда узатгичларни маҳаллий ва хорижий бозорларга реализация қилиб келмоқда.

Сўнгги уч йилда корхонага жалб қилинган 20 миллион долларлик инвестиция ҳисобига бугунги кунда компания Ўзбекистондаги етакчи кабел заводларидан бирига айланди. Мазкур қувватда электр кабеллари, маиший симларни ишлаб чиқариш, янги йўналишларни ўзлаштириш ишлари давом этяпти. Жумладан, жорий йилда янги турдаги маҳсулотлар: эмалланган симлар ва оптик толали кабеллар ишлаб чиқаришга тадбиқ этилди.  

Корхонада ўрнатилган UPCAST (Финляндия) компаниясининг замонавий ускуналари ёрдамида узлуксиз кислородли қуйиш усулидан фойдаланилади. Мис симларни чўзиш жараёни эса NIEHOFF (Германия) компанияси ускуналари ёрдамида амалга оширилади.

Маҳсулотлар маҳаллий корхонлардан ташқари кўпгина қисми мамалакатимизга қўшни давлатларга ҳамда Озарбойжон, Грузия, Туркия, Яқин Шарқ ва Европага экспорт  қилинади. Эндиликда, рақобат жиддий бўлган Америка бозорига кириш ҳам режалаштирилмоқда. Экспорт кўрсаткичлари ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда ва жорий йилда 50 млн долларни ташкил этди. Келгуси йилда 5 миллион долларлик инвестициялар ҳисобига яна қўшимча линиялар ишга туширилади ва ҳозирги йиллик қуввати 18 минг тонна тайёр махсулот ишлаб чиқариш хажми икки баробарга ортади.  

- Йил якунигача 1 млрд долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш ёки 24 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қувватларини  амалга ошириш режа қилинган. Ундан ташқари 90 минг тонна мисни қайта ишлаш вазифаси турибди, - дейди  “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси матбуот котиби Намоз Толипов.  Бундан ташқари ҳудудларда бизни йўналишда бор йўғи юзга яқин корхона фаолият кўрсатаётган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони мингтадан ошди. Электротехника саноати корхоналари сифат жиҳатидан ҳам юксалди... (давоми видеода)

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/7wc2vBogKSY?si=SGlSN-Mcige3joR1" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Албатта, бу ютуқларга осонликча эришилмади. Меҳнат жамоасининг фидокорона меҳнати ва тинимсиз изланишлари юксалишнинг бош омили бўлди. “Artikul Azia Kabel” компаниясининг 10 йиллиги муносабати билан оддий ишчи бўлиб фаролиятини бошлаб, ҳозирда бош муҳандис даражасига етган Шамсиддин Саидакбаровга енгил автомобиль, жамоанинг қолган 100 нафар ишчиларига қимматбаҳо совғалар топширилди.  

Санжар Тошпўлатов,

Дониёр Якубов, Анвар Аҳмедов, ЎзA