“Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун шартлари қулайлаштирилди (+видео)
2015 йилда қабул қилинган амалдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун бугунги кунда электрон тижорат соҳаси ривожланишининг тез ўзгарувчан тенденцияларига мос келмай қолган.
Яъни амалдаги қонун барча электрон тижорат субъектларини ва улар ўртасидаги замонавий муносабатларни қамраб олмаган, электрон тижоратга оид хужжатларни алмашиш, тўлов механизмлари ва товарларни қайтариш масалаларини амалиётда қўллашда тушунмовчиликлар юзага келмоқда.
Шунга кўра, янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунда бир қанча қулай шарт ва тартиблар белгиланди.
<iframe width="1180" height="664" src="https://www.youtube.com/embed/A6KG9s7kas4" title="“Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун шартлари қулайлаштирилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
М. Эшмирзаева, Д. Якубов (видео) ЎзА