Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электрон тижорат бўйича форум
16:50 / 2023-10-19

Ахборот ва коммуникация технологиялари ҳафталиги - ICTWeek Uzbekistan 2023 доирасида мамлакатимизда электрон тижорат салоҳиятига бағишланган форум бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Жаҳон банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилмоқда.

Вазирликдан олинган маълумотларга кўра, форумда онлайн-савдо бозори ҳамда турдош тармоқлар - финтех ва логистикани ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. Унда Жаҳон банкининг электрон тижоратни ривожлантириш бўйича маҳаллий ва хорижий экспертлари иштирок этади.

Тадбирда Amazon, Alibaba, DHL, Mastercard, Uzum каби компаниялар ҳамда АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Сингапур ва Европа Иттифоқи давлат тузилмалари вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Роман Бондарчук тайёрлади, ЎзА