Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Электрон шифохона” ахборот тизими жорий этилмоқда
08:53 / 2022-09-26

Рақамлаштиришга қаратилган комплекс ва тизимли чораларни талаб қилувчи соҳалардан бири – бу соғлиқни сақлаш тизимидир. “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида Сирдарё вилоятида бу борада кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “MEDHub” МЧЖ томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси, “Ўзкомназорат” ҳудудий инспекцияси ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги 22 та стационар тиббиёт муассасасида “Ягона электрон тиббий карта” ва “Электрон рецепт” модулларини ўз ичига олган, шунингдек, стационарни бошқаришни автоматлаштириш ва бошқа имкониятлар билан таъминловчи “Электрон шифохона” намунавий ахборот тизими синов тарзида жорий этилди.

Бу жараёнда мутахассислар томонидан тиббиёт ходимларининг тизимдан фойдаланиш бўйича кўникмалари ҳам ошириб борилади.

 

Ш.Суяров, ЎзА