English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электрон савдо ва рақамли иқтисодиёт йўналишида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
15:48 / 2025-08-26

Бугунги кунда рақамли технологиялар инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. У ишлаб чиқаришдан тортиб таълим, соғлиқни сақлаш ва кундалик турмушимизда катта имкониятлар яратмоқда. Шу боис, рақамли ислоҳотларни кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш долзарб аҳамият касб этади.

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов Хитой Халқ Республикасининг Электроника савдо палатаси (СЕСС) Президенти Ван Нинг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида икки томон ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари, электрон савдо ва рақамли иқтисодиёт йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Дастлаб, меҳмонларга IT Park Uzbekistan фаолияти ва мамлакатда IT -экотизимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тақдимот қилинди. Шунингдек, UZINFOCOM маркази фаолияти, электрон ҳукумат тизимларини бошқариш соҳасидаги лойиҳалар таништирилди.

Делегация вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотларга юқори баҳо бериб, электрон тижорат, ахборот технологиялари ва қўшма инновацион ташаббусларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида икки томон келгусида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА