Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электрон каталог тизими:амалиёт ва самара
14:31 / 2021-09-03

Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказида кутубхоналарда электрон катологлар тизими фаолияти самарадорлигини ошириш, мазкур йўналишдаги ишлар кўлами ва сифатини янада яхшилаш масалаларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари, туман,  шаҳар ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари, ходимлари иштирок этган семинарда  “Уз Нел” автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизими ҳамда республика йиғма электрон каталог марказининг  “Уникат.натлиб.уз”  тизими иш самарадорлигини ошириш, тизимни бир маромда ишлашини таъминлаш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Мутахассислар томонидан мавзу доирасида маърузалар ўқилди, тизим фаолиятини самарали юритиш бўйча маълумотлар берилди. Иштирокчилар томонидан маърузалар, шунингдек, мазкур йўналишдаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, илғор иш услубларини оммалаштириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

[gallery-3753]

– Электрон катологлар тизимининг самарали ишлаши нафақат китобхонлар, балки кутубхона ходимлари учун ҳам қатор қулайлик ва афзалликлар беради, – дейди Андижон вилояти Ахборот-кутубхона маркази раҳбари Гулнорахон Исмоилова. – Шу боисдан ҳам мазкур тизимни шакллантириш, самарали ишлашини таъминлаш муҳим ҳисобланади. Электрон катологлар тизими иши самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган мазкур семинар соҳа ходимларининг ана шу йўналишдаги билим ва тушунчаларини бойитишга яқиндан ёрдам берди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашди, ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА