Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электрон ҳукумат ва рақамли трансформация
17:33 / 2022-10-04

Мутахассислар рақамли технологияларни қўллаган ҳолда бошқарув сифатини ошириш бўйича ҳалқаро тажрибалар билан ўртоқлашиш мақсадида ўтказилган вебинар мавзуси шундай номланди.

Вебинар БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси қошидаги Осиё ва Тинч океани минтақаси ахборот-коммуникация технологиялари ўқув маркази ҳамда “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ҳам иштирок этган ушбу онлайн тадбирда рақамли технологияларни ривожлантириш миллий иқтисодиётнинг ўсиши, саноатни модернизация қилиш, давлат бошқаруви, ижтимоий соҳа ҳамда давлат хизматларини кўрсатишдаги аҳамияти ҳақида сўз борди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати маълум қилишича, вебинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларнинг кенг қамровли рақамли трансформациясига қаратилган – “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тақдимотда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда электрон ҳукумат тизимларини янада ривожлантириш бўйича жадал суръатларда олиб борилаётган жараёнларга урғу берилди.

– Хорижий мутахассисларнинг илғор тажрибалари, айниқса, рақамли технологияларни қўллаган ҳолда давлат бошқаруви сифатини ошириш бўйича маърузалари тингловчиларда қизиқиш уйғотди. Вебинарда Ўзбекистонда давлат бошқаруви сифатини оширишда рақамли технологиялардан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида умумий маълумот берилиб, рақамли ҳукумат стратегияси ва сиёсати учун фойдали деб ҳисобланган асосий тамойиллар ёритиб берилди. Вебинар иштирокчилари рақамли технологияларнинг давлат ва хусусий соҳаларда тобора ортиб бораётгани ва ушбу технологияларнинг давлат бошқарувига ижобий таъсири ва бошқа ечимлари ҳақида батафсил маълумотлар билан танишишга муваффақ бўлди, – деди “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА