Сўнгги йилларда Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида маркетплейслар ҳамда электрон тўлов тизимлари солиқ органлари ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилиниб, кенг кўламли ишлар олиб борилди.
Электрон чеклар статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакат бўйича 235 та маркетплейс солиқ органлари тизимига уланди.
Банк мобил иловалари орқали 35 та, тўлиқ интеграция қилинган 33 та, интеграция жараёнида 2 та, Интернет дўконлар 154 та, тўлиқ интеграция қилинган 116 та, интеграция жараёнида 31 та, фаолият юритмаётган 7 тани ташкил этади.
2025 йилда ушбу тизим орқали харидорларга умумий қиймати 132,3 трлн. сўм бўлган 2 936 млн. дона электрон чек тақдим этилди. Шунингдек, электрон чеклар орқали харидорларга 800 млн. дона чек учун 390 млрд. сўм кешбэк автоматик тарзда ҳисоблаб берилди.
Электрон чеклар истеъмолчиларга, Шахсий назорат ва ҳисобот харидларни электрон тарзда кузатиш ва кешбэкни автоматик олиши, Солиқ хатоларини камайтириш – солиқ ҳисоботларининг адолатли ва автоматлаштирилган бўлиши, рақамли иқтисодиётга мослашув – замонавий рақамли ечимлардан самарали фойдаланиш имконини беради.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, энг тез ривожланаётган сегмент интернет дўконлар, уларнинг 75 фоиздан ортиғи тўлиқ интеграция қилинган. Банк мобил иловалари ва электрон тўлов тизимлари ҳам юқори интеграция даражасига эга.
Электрон чеклар орқали тақдим этилаётган кешбэк тизими истеъмолчиларни электрон тўловлардан фаол фойдаланишга рағбатлантиради ва нақд пул оқимини камайтиради, иқтисодиётда шаффофликни оширади. 2025 йилда 800 млн. чек учун 390 млрд. сўм кэшбэк автоматик ҳисоблангани бу тизимнинг самарадорлигини кўрсатади.
Экспертларнинг фикрича, рақамли иқтисодиёт тезкор суръатда ривожланади. Солиқ тушумлари барқарорлашади. Истеъмолчиларнинг молиявий хабардорлиги ошади.
Барча чакана савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларини рақамли тизимга тўлиқ интеграция қилиш режалаштирилган. Бу истеъмолчиларга янада қулай ва хавфсиз тўлов имкониятлари ҳамда солиқ ҳисоботларини автоматлаштириш орқали давлат назоратини осонлаштиради.
2025 йилда маркетплейслар орқали берилган электрон чеклар ва кешбэк тизими рақамли иқтисодиётнинг самарадорлигини оширишда муҳим роль ўйнади. Интеграция жараёнининг давом этиши бозор субъектлари ва истеъмолчилар учун янги имкониятлар очади.
Ш.Маматуропова, ЎзА