Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Электрон архив” илмий-ўқув лабораторияси ишга туширилди
14:48 / 2025-06-09

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Ўзархив” агентлиги томонидан “Электрон архив” илмий-ўқув лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу лаборатория Ўзбекистонда архив ишини рақамлаш, электрон ҳужжат айланиши ва замонавий ахборот тизимларини жорий этиш соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган. 

Тадбирда қайд этилганидек, лабораторияда талабалар ва тадқиқотчилар архивлаш, сканерлаш, метамаълумотлар билан ишлаш, электрон ҳужжатларни сақлаш ва қайта тиклаш каби амалий кўникмаларни мустақил равишда ўрганишлари мумкин бўлади.

Лаборатория замонавий компюьтер қурилмалари, мобиль стеллажлар, сканер ускуналари, сервер ва маълумотлар сақлаш тизимлари ҳамда архивлашга мўлжалланган махсус дастурий таъминот билан жиҳозланган.

Мазкур ташаббус ТАТУ ва “Ўзархив” агентлиги ва бошқа соҳага дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилди. 

Лаборатория нафақат илмий мақсадлар, балки илмий-тадқиқот ишлари, амалиётлар ва стартап лойиҳалар учун ҳам очиқ бўлади.

Тадбирда мазкур лаборатория архив соҳасидаги рақамли трансформацияни жадаллаштиришда муҳим ўрин тутиши айтиб ўтилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА