Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Электрон адвокатлик ордери"ни бериш амалиёти йўлга қўйилади
10:19 / 2023-02-01

2023 йил 1 февралдан адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус QR-код қўйилган "Электрон адвокатлик ордери"ни бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда, адвокат сўрови юборилган давлат органи ёки ташкилот, тегишли ишни кўриб чиқаётган суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан адвокатнинг муайян ишга ваколатлилигини аниқлаш муқобил равишда QR-код қўйилган "Электрон адвокатлик ордери" орқали ҳам амалга оширилиши имконияти яратилади.  

Ордер муқобиллик асосида қоғоз шаклда расмийлаштирилганида, ушбу ордер ҳақидаги маълумотни "Юридик ёрдам" ахборот тизимига киритиш мажбурий ҳисобланади. 

Адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинади.

 

ЎзА