Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
10:56 / 2023-04-05

Электр ва табиий газ аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун энг зарур бўлган ресурслар ҳисобланади. Шу боис улардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликка, айниқса, ноқонуний фойдаланилишига йўл қўймаслик долзарб масаладир.

Бироқ амалда ушбу ресурслардан ўғринча фойдаланиш, бу билан давлат ва жамият манфаатларига зарар етказиш ҳолатлари, афсуски, кўплаб учрамоқда.  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент тизимлари томонидан бундай ҳолатларга чек қўйишга қаратилган тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.  

Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “A.P.”  масъулияти чекланган жамияти раҳбари У.Д. ва бошқалар корхона иссиқхонасини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 233,3 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.  

Департаментнинг Чиноз тумани бўлими томонидан Ички ишлар бўлими ҳамда «Чинозтумангаз» газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда эса фуқаролар Ю.У. ва Ш.Д. ўз хонадонларидаги иссиқхоналарни газ тармоғига яширинча улаб, жами 212,4 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.  

Департаментнинг Самарқанд шаҳар, Касби, Чироқчи ва Деҳқонобод тумани бўлимлари томонидан электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда тўртта масъулияти чекланган жамияти, битта фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар иккита сув насосини, музлаткич омборхонасини ҳамда иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатларсиз электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, жами 934,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош этилди. Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 473,3 миллион сўм зарар етказилган.  

Департамент матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА