Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр ва газ: ноқонуний уланиш оқибатида 875,8 миллион сўм зарар етказилди
13:20 / 2023-03-28

Фуқаро Л.С. Ургут эркин иқтисодий зонасига тегишли ҳудудда оҳак ишлаб чиқариш ҳамда товуқ боқиш фаолияти билан шуғулланиб, оҳак пишириш печлари ва иситиш тизимини газ қувурига яширинча улаб, 729,9 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси газ тармоқларидан фойдаланиш Самарқанд филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.  

Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими томонидан электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро К.Э. хонадонида ташкил этган яширин цехда электр печларни умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 430,2 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.  

Департаментнинг Чиноз тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.Д. «Нафис» маҳалла фуқаролар йиғинидаги уйида ташкил этган иссиқхонани газ тармоғига яширинча улаб, 108 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.  

Ушбу қонунбузилишлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 875,8 миллион сўм зарар етказилган.  

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА