French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланмоқда
12:13 / 2025-12-11

Хоразм вилоятидаги барча ҳудудларда электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида сўнгги уч йилда қарийб 2 минг километр электр тармоқлари ва 600 га яқин трансформатор пунктларида янги қурилиш ва реконструкция ишлари, 5 минг километр электр тармоқлари ва 2 мингдан ортиқ трансформатор пуктларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Натижада 200 мингга яқин хонадон ва 4 мингта ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектининг электр энергияси таъминоти яхшиланди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти  Хоразм ҳудудий филиали берган маълумотига кўра, вилоятда қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Айни дамда Урганч шаҳрида жойлашган 110/6 кВли "Ғарбий" подстансиясидан чиқувчи "Транспорт коллеж" электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

[gallery-26678]

Мукаммал таъмирлаш жараёнида Урганч шаҳар электр таъминоти мутахассис ходимлари томонидан янги темир-бетон устунлар ўрнатиш ва тармоқдаги мавжуд қурилмаларни янгиларига алмаштириш ишлари бажарилмоқда.

Бажарилаётган амалий ишлар натижасида истеъмолчиларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсад қилинган.

Маълумот ўрнида: Президентимизнинг 2024 йил 29 ноябрдаги қарорига асосан вилоятда Халқаро молия институтларининг 140 миллиард сўм маблағи ҳисобидан 3 та лойиҳа доирасида Ҳазорасп, Хива, Хонқа, Шовот, Гурлан, Қўшкўпир ва Урганч туманларида электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда.  

Лойиҳалар тўлиқ амалга оширилгандан кейин  139 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари, 13 мингта юридик истеъмолчининг электрга бўлган эҳтиёжи қондирилади.

Натижада ҳар йили ўртача 172 миллиард сўмлик 284 миллион  кВт электр энергиясини йўқотишнинг камайишига эришилади ҳамда келгусида ишга тушириладиган ишлаб чиқариш лойиҳаларини электр энергияси билан таъминлаш учун қувват захираси яратилади.

Аҳмаджон Шокиров,  

Беҳзод Саидов (сурат),  

ЎзА мухбирлари