Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
10:02 / 2024-07-10

“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматининг маълум қилишича, яқинда ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясини ўғринча ишлатиш ҳолатлари аниқланган.

Унга кўра, Андижон вилояти Андижон туманида фаолият юритаётган “К.Д.” МЧЖга қарашли савдони ташкил қилиш майдонларини ёритишда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган. Унда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасига қасддан ташқи таъсир кўрсатилган. Бу ҳаракатлар туфайли тизимга жами 269 миллион сўмлик зарар етказилган.  

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.П. ўзига тегишли сув насосини умумий фойдаланишдаги тармоққа улаб, жами 227,8 миллион сўмлик электр энергиясини ўғринча ишлатган.  

Бу каби ҳолатлар Фарғона вилоятининг Риштон тумани ва Марғилон шаҳрида ҳам ошкор этилди. Яъни, бу ерда “Б-М.” фермер хўжалиги ва “М.М.” хусусий корхонасида электр ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш учун ташқи таъсир ўтказилиб, тижорат мақсадида 186,7 миллион сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилган.  

Айни пайтда ушбу ноқонуний ҳаракатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА