Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан электр таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда электр энергияси тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилмоқда.
Хусусан, Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.B.”, “T.A.” масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари ва “Ўртаовул” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ю.Б.лар маиший хизмат кўрсатиш биноларини электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 476,6 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.G.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ва бошқалар корхонага қарашли иссиқхонани электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 348,1 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.Б.” фермер хўжалиги раҳбари А.Т. ва бошқалар хўжалик трансформаторини ҳеч қандай ҳужжатсиз юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 212,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Департаментнинг Урганч тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “Z.Q.” масъулияти чекланган жамияти ва “J.N.” хусусий корхонаси раҳбарлари умумий овқатланиш ҳамда қурилиш объектини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан улаб, 122,3 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.О.” оилавий корхонаси раҳбари корхона биносини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан улаб, 120 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жами 618 миллион сўм зарар етказилган.
Департамент матбуот хизматидан хабар беришларича, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА