Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр тармоқларида 127 та коррупциявий ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди
16:52 / 2025-03-03

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Нуралиевнинг сўзларига кўра, мазкур ташкилот ва унинг 14 та ҳудудий филиалида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилган.

Жамиятнинг комплаенс назорат тузилмалари томонидан 2024 йилда 25 минг 868 нафар ходим манфаатлар тўғрисида декларация расмийлаштирилган.  Унга асосан Бухорада 6 та, Сирдарёда 4 та, Фарғонада 11 та ҳолатда ходимлар бошқа лавозимга тайинланиб, мафаатлар тўқнашувига йўл қўйганларга нисбатан меҳнат қонунчилиги асосида тегишли чоралар кўрилган. Шунингдек, комплаенс назорат хизматининг алоқа манзиллари орқали жами 68 та мурожаат келиб тушган ва улар ўз вақтида ҳал этилган.

Тизимда 127 та коррупциявий ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилган ва якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Рейд тадбирларида қиймати 71,1 миллиард сўмлик 68,0 миллион киловатт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди ва қайта ҳисоб-китоб қилинди. 

Бундан ташқари,  электр энергияси таъминотида режадан ташқари ўтказилган текширув ва мониторинг тадбирларида 2024 йилда 165 та қоидабузарлик аниқланиб, 32,5 миллиард сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар ҳамда 23,6 миллиард сўмдан ортиқ ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш ҳолатлари олди олинди. 

2025 йилнинг январь ойида ўтказилган назорат тадбирларида қиймати 17,4 миллиард сўмлик 10,1 миллион киловатт соат электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати аниқланди. Назорат ва таҳлил натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Фахриддин Нуралиевнинг таъкидлашича, коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлаш бўйича ишлар янада кучайтирилмоқда. Бу каби тадбирлар эса тизимда ички назоратни мустаҳкамлаш, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ҳамда ноқонуний электр энергияси истеъмолининг олдини олишда назорат механизми самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА