French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр тармоғига ноқонуний уланган шахс давлат бюджетига 2 миллиард сўм зарар етказди
17:44 / 2023-12-14

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ва фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Самарқанд вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ва мутасадди идоралари ҳамкорлигида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ушбу йўналишда олиб борилган ўрганишларнинг бирида фуқаро А.Х. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори талабларини қўпол равишда бузган ҳолда, таъминотчи корхона рухсатисиз Самарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонаси тасарруфида бўлган 316-сонли трансформатор пунктига крипто-активлар майнинг қурилмаларини ноқонуний равишда улаб, фойдаланиб келганлиги аниқланди. Бу хатти-ҳаракати билан фуқаро давлат бюджетига жами 2 миллиард 252 миллион сўм зарар етказган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши белгиланди. 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА мухбири