English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр таъминотининг сифати яхшиланмоқда
16:07 / 2026-01-07

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон ҳудудий филиали балансидаги узунлиги 20 479,5 км 0,4-10 кВ электр узатиш тармоғи, 6 минг 793 дона трансформатор пунктлари орқали ҳудуд аҳолисини, ижтимоий ва саноат тармоқларини доимий ва барқарор электр энергияси билан таъминлаб келмоқда.

2025 йил давомида узунлиги 2 411,3 км 0,4-10 кВ электр тармоғи, 730 дона трансформатор пунктида йирик таъмирлаш, узунлиги 4 минг 541,9 км 0,4-10 кВ электр тармоғи, 1 минг 587 дона трансформатор пунктида кичик таъмирлаш ишлари бажарилди. 2025-2026 йил куз-қиш мавсумида электр тармоқларида ва электр ускуналарида юзага келган авария ҳолатларини тезкорлик билан бартараф этишда 48 автотранспорт, 39 махсус техника ва қўшимча 80 та бригада шай ҳолатга келтирилган.

Сўнгги йилларда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик томонидан филиалларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон ҳудудий филиали таркибига кирувчи шаҳар ва туман электр таъминоти учун 30 дона “Changan” юк-йўловчи ташувчи электромобилларининг топширилиши истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш имконини беради. Бу эса аҳолига узлуксиз ва сифатли электр энергияси етказиб бериш, жойларда юзага келадиган авария ҳолатларини тезкор бартараф этишга хизмат қилади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири