Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр таъминотида чекловлар ҳажми оширилмоқда
12:22 / 2024-03-04

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 3 март куни мамлакатимиз бўйлаб асосан куннинг тиғиз вақтларида 960 МВтгача чекловлар киритилган. Бугун ҳам таъминотда маълум миқдорда чекловлар жорий қилинади.

Шунингдек, февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида Бухоро вилоятида содир бўлган авариядан сўнг магистраль газ қувурларида газ босими кескин тушиб кетди. Бу эса таъминотни меъёрда ушлаб туриш, ишлаб чиқариш ва истеъмол учун табиий газни бир маромда етказиш масаласини қўймоқда. Шу сабабли, барча ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари тасдиқланган режа-график асосида фаолият кўрсатмоқда. 

–Кеча мамлакатимиздаги 280 та ана шундай шохобча орқали аҳолига ва ижтимоий соҳалар объектларига тегишли автомобиллар, шунингдек, жамоат транспортларининг барча турларига 2 миллион 571 минг метр куб табиий газ сотилди. Шунингдек, автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали жами 390 минг тонна суюлтирилган газ етказилди. Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари автобензин ҳамда дизель ёнилғиси билан мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қоплайдиган даражада таъминланмоқда. Хусусан, 3 март куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан юртимиздаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига қўшимча 1 минг 165 тонна автобензин етказиб берилди, – деди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Ҳ.Тошхўжаев. 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА