Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр таъминоти яхшиланмоқда
14:14 / 2026-02-11

Ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур қилиш деярли мумкин эмас. Чироғи ёниқ хонадонлар, узлуксиз ишлайдиган корхоналар ва замонавий хизматлар – барчаси барқарор электр таъминотига боғлиқ. Шу боис маҳаллаларда сифатли ва узлуксиз электр таъминоти аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва туманнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Боёвут туманида бу борада амалга оширилаётган ишлар яққол натижалар кўрсатмоқда. 2025 йилда Учтургон маҳалласида қуввати 250 кВА бўлган 2 та замонавий трансформатор пункти ўрнатилди ва 5,1 км 10/0,4 кВ ли ҳаво электр тармоғи ишга туширилди. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик режасида 42 та трансформатор пункт таъмирланиши белгиланган эди, аммо амалга оширилган ишлар натижасида 46 та пункт тўлиқ модернизация қилинди ва 109,4 км ҳаво тармоқлари замонавий стандартлар асосида янгиланди.

Жорий таъмирлаш ва модернизация ишлари доирасида эса 87 та трансформатор пункти ва 212,2 км ҳаво тармоқлари тўлиқ алмаштирилди.  Бу маҳаллаларда узлуксиз ва барқарор электр таъминотини таъминлаб, аҳоли ҳаётида қулайлик яратади ва хизматлар ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

–   Бундан ташқари Алишер Навоий, Маънавият, Олмазор, Пахтакор, Бунёдкор ва Муқимий маҳаллаларида 37 км.дан ортиқ ҳаво тармоқлари тортилиб, янги трансформатор пунктлари ўрнатилди, –  дейди туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Жасур Тўрақулов. –   Шунингдек, Жаҳон тараққиёт банки маблағлари ҳисобига Муқимий, Озодлик ва А.Темур маҳаллаларида 27 км.дан ортиқ ҳаво тармоқлари ва 7 та янги трансформатор пункти фойдаланишга топширилди.

Корхонанинг ички имкониятлари ва аҳолининг мурожаатлари асосида яна 12 та турли қувватдаги трансформатор пунктлари қўшимча равишда ўрнатилди. 

Бу чоралар маҳаллаларда узлуксиз ва самарали электр таъминотини таъминлайди, аҳоли ҳаётида қулайликлар яратади ҳамда туманнинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятини мустаҳкамлайди.

– "Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги бу ташаббуслар аҳоли учун фаровон ҳаёт ва обод маҳалла сари олиб борадиган муҳим қадам саналади,  – дея таъкидлайди Жасур Тўрақулов.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири