Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр таъминоти узлуксизлиги таъминланмоқда
09:36 / 2024-05-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, тизимда мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ангор туман электр таъминоти” корхонаси ходимлари томонидан 5 та маҳалла – Гиламбоб, Ҳамкон, Қўштегирмон, Дўстлик, Шарқгули оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган эди. Ҳамкон маҳалласида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мақсадида 20 дона янги темир бетон устун ўрнатилиб, 800 метр янги ҳаво электр узатиш тармоғи тортилиб, мавжуд 2 та, қуввати  250 ва 160 кВА бўлган трансформатор пункти  таъмирланди. Шунингдек, юқорида кўрсатилган маҳаллаларда турли қувватдаги  5 та трансформатор пунктларида  таъмирлаш ишлари якунланиб, 30  дан ортиқ янги темир бетон устунлари ўрнатилди.  

“Музработ туман электр таъминоти” корхонаси томонидан эса “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” дастури доирасида Яккатол маҳалласидаги истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнига янги 630 кВА бўлган трансформатор пункти, 60 дона янги темир-бетон устун ва  3 километр янги ҳаво электр узатиш тармоғи тортилди. Бундан ташқари, Нурли ҳаёт маҳалласида режага асосан, 28 дона темир-бетон устун ўрнатилиб,  1,5 километр ҳаво электр узатиш тармоғини тортиш режалаштирилган.  

[gallery-17360]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА