French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилган
18:10 / 2023-08-09

Бухоро шаҳрида фаолият юритиб келаётган “М.Т.” МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур корхона томонидан фойдаланилган электр энергиясини камайтириб кўрсатиш мақсадида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилгани маълум бўлди. Натижада 4,4 миллион киловатт соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 2 миллиард сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда жойларда ўтказилаётган назорат тадбирларида аниқланди.  

Айни пайтда қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади

ЎзА