Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
14:31 / 2025-11-29

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомда: 

электр энергиясини ҳисобга олишда электр энергетикаси корхоналари ва истеъмолчиларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаш ҳамда улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш; 

электр энергиясини ҳисобга олиш тизимларини ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланиш, маълумотларни алмашиш ва қайта ишлаш ҳамда уларга қўйиладиган умумий ва техник талабларни ўрнатиш тартиби белгилаб берилган. 

Низом электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талабларни белгилайди ҳамда электр энергиясини ҳисобга олиш, ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш ҳамда уларни автоматлаштириш, шунингдек, ҳисоблагичлар маълумотларини алмашиш ва улардан фойдаланишдаги муносабатларни тартибга солади. 

Мазкур Низом ҳисобга олиш тизимидан шаффоф фойдаланиш шартларини белгилаш орқали барча электр энергетикаси корхоналари, лойиҳалаштириш ташкилотлари, узатиш ҳамда тақсимлаш тизимларининг 6 kV ва ундан юқори кучланишли тармоқларига уланган фойдаланувчилари ҳамда ваколатли органлар учун умумий талабларни белгилайди. 

Маиший ва 0,4 kV кучланишли тармоқларга уланган истеъмолчилар учун ушбу Низом талаблари татбиқ этилмайди ҳамда тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади. 

Ҳисобга олиш тизимлари тижорат ва техник (назорат) ҳисобга олиш мақсадида ўрнатилади ҳамда улар жорий этилган нуқталарда электр энергиясининг тижорат ва техник ҳисоби юритилади. 

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

ЎзА