Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергиясини қарийб 7 млрд. сўм миқдорида суистеъмол қилган шахслар ушланди
20:33 / 2020-10-26

“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли Китоб туман электр таъминоти корхонаси мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани аниқланди.

“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли Китоб туман электр таъминоти корхонаси мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани аниқланди.

Гап шундаки, “Bistimplex” МЧЖ ҳамда Китоб тумани электр тармоқлари корхонаси ўртасида 2019 йил 1 август куни энергия таъминоти бўйича шартнома тузилган.

Унда техник штат олинган қувватни камайтириб 1 кВт соат электр энергияси учун 450 сўм кўрсатилган. “Bistimplex” МЧЖга тегишли 3 дона трансформатордан фақатгина 1 донаси шартномага киритилиб, 2 таси шартнома ва “Электрҳисоб” дастурига киритилмаган.

Бу билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабига зид ҳаракатлар амалга оширилган.

Китоб туман ЭТК ходимлари “Bistimplex” МЧЖ мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, техник шарт талабларига риоя қилмасдан, хизмат фармойишисиз 3 дона трансформаторни электр тармоғига улаб берган, натижада, давлат манфаатларига 6 млрд. 948,4 млн. сўм зарар етказилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Китоб туман ЭТК мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан ва “Bistimplex” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан эса Жиноят кодексининг 1852-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.